«метан заправка» тегли мақолалар


Бугундан барча «метан заправка»лар очилади — Энергетика вазирлиги
7 март 2024, 10:21

Бугундан барча «метан заправка»лар очилади — Энергетика вазирлиги

Бугун, 7 мартдан мамлакатдаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари очилади. Энергетика вазирлиги табиий газ босимининг меъёрий схемага қайтганини маълум қилди.

Тошкент вилоятидаги метан «заправка»да навбат талашиш оқибатида жанжал юзага келди (+видео)
27 феврал 2024, 23:33

Тошкент вилоятидаги метан «заправка»да навбат талашиш оқибатида жанжал юзага келди (+видео)

Юқори Чирчиқ туманидаги АГТКШда навбат талашиш ортидан жанжал келиб чиқди. ИИББ ҳодиса оқибатида ўлим рўй берганини рад этиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Метан «заправка»лар ишига киритилган чекловлар босқичма-босқич олиб ташланмоқда
22 феврал 2024, 12:28

Метан «заправка»лар ишига киритилган чекловлар босқичма-босқич олиб ташланмоқда

Энергетика вазирлиги метан «заправка»лар фаолиятига киритилган чекловлар 22 февралдан маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, аввалдан белгиланган режа-график асосида босқичма-босқич олиб ташланаётганини маълум қилди.

Ўзбекистон бўйлаб барча метан заправкалари фаолиятига чеклов киритилди
8 декабр 2023, 16:20

Ўзбекистон бўйлаб барча метан заправкалари фаолиятига чеклов киритилди

Энергетика вазирлиги «аҳолини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида» Ўзбекистон бўйлаб барча метан заправкалари фаолияти соат 6:00 дан 15:00 гача олиб борилишини маълум қилди.

Сурхондарёдаги «заправка»да «Жигули» портлаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
23 октябр 2023, 11:56

Сурхондарёдаги «заправка»да «Жигули» портлаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Денов туманидаги газ қуйиш шохобчасида «ВАЗ-2106» автомашинасининг газ баллони портлади. Оқибатда ёнилғи қуйиш шохобчаси ходими ва бир ҳайдовчи ҳалок бўлди.

Энергетика вазирлиги «заправка»лар учун кунлик газ лимити белгиланганига муносабат билдирди
3 сентябрь 2023, 15:14

Энергетика вазирлиги «заправка»лар учун кунлик газ лимити белгиланганига муносабат билдирди

Тармоқларда «заправка»лар учун кунлик газ лимити киритилаётгани ҳақида хабар тарқалди. Энергетика вазирлиги шартномаларда «соатлик, кунлик, ойлик ва йиллик» ҳажм белгиланиши мумкинлиги кўрсатилганини билдирди. Истеъмолчилар қўшимча газ сўраб мурожаат қилиши мумкин, дейди вазирлик.

Метан «заправка»лар босқичма-босқич ишга тушишни бошлади
30 январ 2023, 20:45

Метан «заправка»лар босқичма-босқич ишга тушишни бошлади

Ўзбекистонда 30 январдан автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари фаолияти қайта тикланишни бошлади. Газ босими меъёрига келишига қараб тахминан 2−3 кунда барча метан «заправка»лар одатдаги режимда фаолият юритишни бошлайди.

Андижонда фуқароларни пул эвазига «заправка»га навбатсиз киритган шахслар қамалди
14 декабр 2022, 16:00

Андижонда фуқароларни пул эвазига «заправка»га навбатсиз киритган шахслар қамалди

Тармоқларда Андижон вилоятида пул эвазига мижозлар газ қуйиш шохобчасига навбатсиз киритилаётгани айтилган видео тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат Олтинкўл туманида содир бўлгани ва 2 нафар шахс 15 суткага қамалганини маълум қилди.

Газ қуйиш шохобчаларидаги чекловлар метан нархининг ошишига сабаб бўла олмайди — Антимонополия қўмитаси
2 декабр 2022, 16:08 1

Газ қуйиш шохобчаларидаги чекловлар метан нархининг ошишига сабаб бўла олмайди — Антимонополия қўмитаси

Монополияга қарши курашиш қўмитаси метан газ нархлари назоратга олинганини маълум қилди. Қўмита нархларини сунъий равишда ошириш ҳолати аниқланган тақдирда мансабдор шахсларга белгиланган тартибда тегишли чора кўрилишини эслатиб ўтди.

Сирдарёда автобус газ баллони портлаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди
18 август 2022, 16:39 1

Сирдарёда автобус газ баллони портлаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Сирдарёнинг Оқолтин туманида Хоразм вилояти Боғот туманидаги автомактабга тегишли «Исузу» автобусининг газ баллони портлади. Дастлабки маълумотларга кўра, 6 киши воқеа жойида вафот этган ва 15 киши жароҳатланган.

Фарғона водийсидаги метан заправкалар вақтинча фаолиятини тўхтатади
15 феврал 2022, 11:22

Фарғона водийсидаги метан заправкалар вақтинча фаолиятини тўхтатади

Фарғона водийсида метан заправкалар 15 февраль соат 13:00 дан 16 февраль 06:00 га қадар ўз фаолиятини вақтинчалик тўхтатади. «Ўзтрансгаз» компанияси бундан мақсад совуқ об-ҳаво шароитида аҳоли, истеъмолчилар ва ижтимоий соҳа объектлари, стратегик аҳамиятга эга корхоналарни барқарор табиий газ билан таъминлаш эканлигини таъкидлаган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг